Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Кечиримлилик, бағрикенглик - халқимизга хос азалий қадриятлардандир


Кечиримлилик, бағрикенглик - халқимизга хос азалий қадриятлардандир.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Андижон туманидаги Давлат хизматлари марказида “Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, авф этилган шахсларни, муқим турар жойга эга бўлмаган шахсларни жамиятга ижтимоий интеграция қилишда ҳуқуқий саводхонликнинг ўрни” мавзусида семинар ўтказилди.

         Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрийлар Кенгаши” раиси ва аъзолари, адлия бошқармаси ва туман, шаҳар адлия бўлимлари ходимлари, давлат хизматлари маркази ходимлари ҳамда жазони ўташ жойларидан озод қилинган, авф этилган фуқаролар иштирок этди.

         Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганлиги ва шу билан бирга ушбу жараёнларда фаол иштирок этаётган фуқароларимиз билан бир қаторда, ҳаёт йўлларида адашиб, ҳозирги вақтда хатоларидан тўғри хулоса чиқарган юртдошларимизга жамият равнақига ҳиссаларини қўшиш учун яна бир бор имконият бериш – инсонпарварлик ва адолат тамойилларига уйғун ва ҳамоҳанглигини таъкидлаб ўтди.

        - Аслида жиноят содир этган шахсларни фақат жазолаш эмас, балки “Жаҳолатга қарши маърифат“ ғояси асосида қайта тарбиялаш, уларнинг ўз ҳалол меҳнати билан ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши, афв этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан амалга оширилаётган грант лойиҳаси доирасида жазони ўташ жойларидан озод қилинган, авф этилган шахсларни, муқим турар жойга эга бўлмаган шахсларнинг моддий ва маънавий аҳволи янада мустаҳкамланиши, уларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларининг оширилишига ҳисса қўшиш мақсадида шу каби тадбирлар ташкил этилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фахрийлар Кенгаши раиси Э.Шерматов.

        Ана шу ҳолатларни инобатга олиб, тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 8 майдаги “Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ПФ–5439-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти хусусида батафсил маълумотлар берилди.

       

- Куни кеча Давлатимиз раҳбарининг Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан қабул қилинган авф этиш тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ 65 нафар фуқаро афв этилди. Бу дегани шунча оилаларда ҳурсандчилик олиб келди – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Дадажонов.

        Маълумот ўрнида, кейинги уч йилда юртимизда 7 марта афв эълон қилиниб, 3952 нафар шахс афв этилгани – халқимизга хос бағрикенглик ва инсонпарварлик, кечиримлилик ва олижаноблик фазилатларининг яққол амалий ифодасидир.

        

Тадбир сўнгида жазони ўташ жойларидан озод қилинган, авф этилган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан амалга оширилаётган грант лойиҳаси доирасида эсдалик совғалар топширилди.

        Шундан сўнг жозони ижро этиш муассасаларидан қайтган юртдошларимиз томонидан мана шундай кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун аввало давлатмиз раҳбарига миннатдорчилик билдириб, юрт равнақи ва ободлиги, ҳалқимиз тинчлиги бардавом бўлишини сўраб дуога қўл очдилар.