Янгиликлар
Андижон вилоят адлия бошқармаси тизимида “Ойнинг энг яхши ходими” эълон қилинди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси тизимида “Ойнинг энг яхши ходими” эълон қилинди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси марказий аппарати ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига муовфиқ Адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Касимов Аслбек Хаётжон ўғли 2019 йил октябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.
А.Касимов жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳаларида қатор ижобий ишларни амалга ошириб, қисқа давр ичида бошқарма жамоаси орасида ўз ўрнига эга бўлди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Касимов Аслбек Хаётжон ўғлини ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.