Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Конституция кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда самарали меҳнат қилган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди


        Конституция кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда самарали меҳнат қилган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.
Андижон вилоят адлия бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Дастлаб, тадбирни Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Абдумуталиб Дадажонов очиб, ўз нутқида вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтган 11 ой давомида амалга оширилган ижобий ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди.
   - Кундалик фаолиятимизга дастурул амал сифатида хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўрни барчамизнинг хонадонимизда бўлиши, биз ўзимиз Конституция нормаларини билишимиз ва унга сўзсиз риоя этсак, албатта жамиятда қонун устуворлиги, қонунларга риоя этиш қарор топади, - дея таъкидлаб ўтди А.Дадажонов.
Шундан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бошланди.
     Қонунчиликни мустаҳкамлаш ишида ўзини кўрсатиб, меҳнат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ҳамда ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун Андижон вилояти Марҳамат туман адлия бўлими бошлиғи Каримов Мухаммадбобур Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан   тақдирланди.
     Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун Андижон шаҳар 13-сон давлат нотариал идораси нотариуси Камолиддин Жалолиддинов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
         Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ушбу кўкрак нишонларни ўз эгаларига тантанали топширди.
Шунингдек, тадбирда вилоят адлия бошқармаси тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Албатта, хар бир ходимга берилган рағбат келгусида янада юксак натижаларга эришишга ундайди. Мазкур тадбирнинг яна бир қувонарли жиҳати шунда бўлдики, иш фаолиятида камчиликка йўл қўйиб интизомий жазо чораси қўлланилган уч нафар ходимларнинг интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланди. Уч нафар ходимга навбатдаги мартаба даражалари берилди.
       Шу билан бирга тадбирда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда вилоят адлия бошқармаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган Андижон вилоят Қўғирчоқ театри, Андижон шаҳар маданият бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши, Ўзбекистон “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлими, Ўзбекистон Республикаси Мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг энг намунали ва фаол деб топилган юридик хизмати ходимларига бошқарманинг ташаккурномалари топширилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими