Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти адлия кўмагида" мавзусида семинар ўтказилди


       Бугун нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан вилоят ҳудудида фаолият юритаётган ННТлар фаолиятига услубий кўмаклашиш мақсадида ташкилот рахбарлари иштирокида семинар ўтказилиб, мазкур тадбирда соҳа доирасида қонунчиликдаги янгиликлар, йиллик ҳисоботларни тўлдириш тартиби, шакл ва муддатларга амал қилиш, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлаётган ҳолатлар ва уларни бартараф этиш, олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

       Йиғилиш давомида бўлим томонидан ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш, шунингдек ННТларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, тугатиш ҳамда улар фаолиятида меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳужжатларини бирхиллаштириш, ушбу турдаги ҳужжатларни расмийлаштиришда турлича ёндашувларни ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган услубий қўлланма ННТ рахбарларига топширилди.