Янгиликлар
Бир гуруҳ юридик хизмат ходимлари мартаба даражалари билан тақдирланди
Бир гуруҳ юридик хизмат ходимлари мартаба даражалари билан тақдирланди
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий адлия органлари юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланган.
Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштиришда ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажараётган давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини рағбатлантириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 780-шт-сон буйруғига асосан бир гуруҳ юридик хизмати ходимлари махсус унвон-мартаба даражалари билан тақдирланди:
“1-даражали юрист” махсус унвон-мартаба даражаси билан:
Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қўрғонтепа туман филиали юрисконсульти – Умаров Аббос Сайдуллаевич.
“3-даражали юрист” - махсус унвон-мартаба даражаси билан:
Андижон вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бош юрисконсульти – Холқулов Равшанбек Карақўзиевич. Андижон вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бош юрисконсульти – Юлдашев Шермухаммаджон Шохобиддинович. Андижон вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси юрисконсульти – Каримов Фарходжон Рахимович. Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бош юрисконсульти – Мараимов Ойбек Адилбоевич. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бош юрисконсульти – Масобиров Санжарбек Иброхимжонович.Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Балиқчи туман бўлими бош юрисконсульти – Ортиқов Ахрор Рахимович.
Эндиликда юқорида кўрсатилган мартаба даражаси билан тақдирланган ҳуқуқшуносларга мартаба даражаси учун қўшимча ҳақ тўлаб борилади.
Махсус унвон-мартаба даражалари бериш бўйича тантанали маросимда бошқарма раҳбарияти томонидан юридик хизмат ходимларига қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашдек масъулиятли ва шарафли ишларида муваффақиятлар ва улкан зафарлар тиладилар.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими