Янгиликлар
ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низоми жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқларини ҳимоясини кучайтиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда
Қолаверса, вилоятда ушбу соҳада бир хилдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрнатиш, вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ушбу йўналишда қабул қилинадиган қарорлари қонунийлигини таъминлашда юридик хизмат ҳодимларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида, маҳаллий давлат ҳокимлиги юридик хизмат ҳодимлари ва масъул идора вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар давомида иштирокчиларга амалиётда кузатилиши мумкин бўлган ҳуқуқий саволлар муҳокама қилиниб, “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилди. Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг масъул ҳодимларига ҳокимларнинг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси юзасидан хулоса беришга доир масалалари кенг муҳокама қилинди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси