Янгиликлар
Андижон вилоят адлия бошқармасида Исмоилов Ахмадилло акани нафақага чиққанлиги муносабати билан кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Карантин талаблари асосида ўтказилган тадбирда қайд этилганидек, А.Исмоилов 12 йил ички ишлар идораларида, 9 йил божхона органларида ҳамда 15 йилдан ортиқ вақт давомида вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида турли лавозимларда самарали ишлаб келди. Кўплаб шогирдлар орттирди, ўзининг самарали ва ҳалол меҳнати билан ўзига хос ҳурмат ва эътиборга эга бўлди.
Тадбирда адлия бошқармаси, туман ва шаҳар адлия бўлимлари ходимлари томонидан Ахмадилло ака ҳақида самимий ва илиқ фикрлар билдирилиб, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан А.Исмоиловга узоқ йиллик самарали фаолияти учун ташаккурнома ҳам тантанали равишда топширилди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Ахмадилло акага мустаҳкам саломатлик, куч-қувват, ёшларга ҳамиша дуогўй ва маслаҳатгўй бўлиб юришларини тилайди.