Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Марҳамат туманида юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳодимлари ҳуқуқий тарғибот тадбирларида.


Марҳамат туманида юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳодимлари ҳуқуқий тарғибот тадбирларида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрда «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 561-сон Қарори қабул қилинди ва Марҳамат тумани адлия бўлими хузуридаги юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил этилди. Мазкур Қарор ижроси юзасидан ҳамда, давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини амалий жиҳатдан кенг тарғиб қилиш мақсадида Марҳамат тумани мактабгача таьлим бўлими ва унинг муассасаларида етакчи юрисконсультлар М.Б.Ахматохунов ва И.М.Кўчканбоевлар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирини ўтказишди.


Хусусан, ўтказилган тарғибот тадбири давомида тумандаги мактабгача таълим муассасалари мудиралари ва бошқа масъул ходимларига юқоридаги Қарор мазмун моҳияти ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомида белгиланган умумий қоидалар, марказнинг асосий вазифа ва функциялари бўйича тушунтиришлар берилди. 


Бундан ташқари ушбу мактабгача таълим муассасаси томонидан қабул қилинадиган буйруқ, шартнома ҳамда бошқа тусдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш жараёнида марказ масъул ходими томонидан экспертизадан ўтказлиб хулоса олиниши кераклиги, агарда ушбу тартибга амал қилинмаса муассаса томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаслиги тушинтириб ўтилди. Яна шуни айтиб ўтиш жоизки, Марказда ва тегишли ташкилотларда ахборот коммуникация технологиялари жорий этилиши ҳамда туман даражасидаги давлат ташкилотларида замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этилиши суст эканлиги юридик хизмат ходими томонидан ҳужжатларни экспертизадан пухта ўтказиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида ва Марказ фаолияти замонавий АЙТИ технологиялар билан таъминланиши натижасида давлат ташкилотлари орасида узоқ ҳужжат алмашиши фақат электрон тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилиши ҳақида ҳам суҳбат жараёни бўлиб ўтди. Шунингдек, Марказ ва давлат органлари ташкилотлари ўртасида ҳужжат алмашинуви ягона электрон тизими жорий этилиши, бугунги пандемия шароитида ишларни масофавий ташкил этиш имкони яратилганлиги ҳам ушбу давра суҳбатида таькидлаб ўтилди. 


Марҳамат туман адлия бўлими