Янгиликлар
Тадбиркор муаммоси ҳал этилди.
Тадбиркор муаммоси ҳал этилди.
Пахтаобод туманида миллий ҳунармандчилик фаолияти шуғулланувчи "Z.D." МЧЖ раҳбари А.Х миллий ганчкорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4519 сон қарори асосида кредит олиш тўғрисида банк муассасасига мурожаат қилган.
Тадбиркорнинг мурожаати банк томонидан ижобий ҳал этилмагани сабабли,у Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига шикоят киритган.Мазкур шикоят банк томонидан кўриб чиқилган бўлсада, лекин тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилмаган. Пахтаобод тумани адлия бўлими томонидан тадбиркорнинг мурожаати асосида банк муассасасига Тақдимнома киритилган.Натижада, тадбиркорга кредит маблағлари ажратилиб, унинг муаммоси ҳал этилди.
Пахтаобод тумани адлия бўлими.