Янгиликлар
Қонунчиликдаги янгиликларни ижрочиларга етказиш мақсадида амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари
Қонунчиликдаги янгиликларни ижрочиларга етказиш мақсадида амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари
Туман (шаҳар)лардаги адлия бўлимларини асосий вазифларидан бири бу- қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш деб белгиланган.
Мазкур вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Олтинкўл туман адлия бўлими томонидан ва Олтинкўл туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда ўқув семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда Олтинкўл туман мудофаа бўлими, туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари ва туман имом хатиби иштирокида тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларида фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг мутасадди ходимларига мамлакатимизда қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳамда ҳуқуқий соҳадаги муҳим масалаларни, уларда белгиланган вазифа ва топшириқларни ижросини ташкил этиш маққсадида тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6065-сон Фармони, 2020 йил 27 сентябрдаги “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6075-сон Фармонининг ҳамда жорий йилнинг 23 сентябр куни қабул қилинган Янги таҳрирдаги "Таълим тўғрисида"ги Қонунини мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Бундан ташқари семинар давомида иштирокчиларга “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунларини ҳамда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга оид НҲҲларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларининг қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилиб, ходимлар учун ўз соҳасига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ҳамда ҳуқуқий соҳадаги муҳим масалаларни, ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини, уларда белгиланган вазифа ва топшириқларни ижросини ташкил этиш ва ОАВлари кенг ёритиб борилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Олтинкўл туман адлия бўлими маъсул ходими Б.Қодиров.