Жалақудуқ тумн адлия бўлими томонидан жорий йил 9 октябрь куни давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш юзасидан тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Хусусан, туман тиббиёт бирлашмаси ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жалақудуқ туман бўлими ходимлари иштрокида ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларга мавзуга доир тайёрланган буклетлар тарқатилди.
Бундан ташқари, Жалақудуқ туман Дехқон бозорида ташкил этилган радио узел орқали бозор ҳудудига ташриф буюрувчилар эътиборига етказилиши таъминланди, шунингдек, тумандаги мавжуд ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлардаги “Телеграмм” каналларига ҳамда адлия бўлимининг “Facebook” ижтимоий тармоқдаги саҳифасига юқоридаги қонун ҳужжатлари бўйича тайёрланган тарғибот материаллари жойлаштирилди.
Жалақудуқ туман адлия бўлими.