Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Адлия бошқармаси фаолияти юзасидан матбуот анжумани


Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 29 декабрдаги “Очиқ адлия” (“Open justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига биноан матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир Адлия бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида қилинган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари, улар орқали кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш, шунингдек, уларни адлия органлари фаолияти билан таништириш, халқ олдидаги масъулиятини ошириш мақсадига қаратилган.

Матбуот анжуманида адлия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий этилаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ҳамда адлия бўлимларига жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 3 минг 338 та мурожаатлар келиб тушгани, уларнинг 75,2 фоизини қаноатлантиришга ва 62 фоизини жойига чиққан ҳолда кўриб чиқишга эришилгани таъкидланди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 23 минг 141 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, шундан 11 минг 921 та оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлса 26 та ёзма, 812 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Таъкидланганидек, Адлия бўлимларини бошқариш тизимига ISO 9001:2015 стандарти сифат менежменти тизимини жорий қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, бунда ходимларни иш фаолиятларида сифат менежменти тизимини қўллаш мақсадида ISO 9001:2015 ҳамда 19011:2012 стандартлари бўйича махсус ўқув курслари ташкил қилинди ҳамда 28 нафар ходимга сертификат берилишига эришилди. Ҳозирда стандарт элементларини амалиётга жорий этиш бўйича зарурий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат), ЎзА