Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

"Адолат" СДП Андижон вилояти Кенгаши ҳамда ҳудудий кенгаш раислари иштирокида "Коррупция-адолат кушандаси" мавзусида семинар бўлиб ўтди.


"Адолат" СДП Андижон вилояти Кенгаши ҳамда ҳудудий кенгаш раислари иштирокида "Коррупция-адолат кушандаси" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Порахўрлик дунёдаги энг вайронкор ва мураккаб муаммолардан биридир. Ҳар йили 1 трлн. AҚШ долларидан кўпроқ пул пора сифатида тақдим этилади, бу ҳалокатли оқибатларга олиб келади, бу еса ҳаёт сифатининг ёмонлашишига, кам таъминланганлар сонининг кўпайишига ва жамоатчиликнинг ишончини йўқотишига олиб келади.

Бироқ, миллий ва халқаро ҳаракатларга қарамай, порахўрлик жиддий таҳдид солмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, жойларда "Коррупцияга қарши курашиш" бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳудди шундай тадбирлар бири "Адолат" СДП Андижон вилояти Кенгаши биносида партиянинг ҳудудий кенгаш раислари ҳамда Андижон шаҳар адлия бўлими ходими иштирокида бўлиб ўтди.

Тизимлардаги коррупцион ҳолатлар, уларни келиб чиқишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, партия аъзоларинг бу борадаги масъулият, билим ва тушунчасини бойитиш масалаларида атрофлича фикр алмашилди.

Семинарда Аҳаджон Ғуломжонов сўз олиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонун, фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг, шунингдек, ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими ишлаб чиқилганлиги ,у коррупция билан боғлиқ хатарларни бартараф этишга қаратилган механизм эканлиги билан аҳамиятли эканлиги туғрисида гапириб утди. Ушбу стандарт ташкилотларга порахўрларга қарши тадбирларни ташкил этиш, амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш ҳақида иштирокчиларга кенг тушунча ва маълумотлар берилди.

Семинарида коррупцияга қарши курашда унинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эгалиги бир неча бор таъкидлаб ўтилди. 

Хулоса қилиб айтганда, ушбу семинар коррупцияга қарши курашда ҳам амалий, ҳам илмий, ҳамда назарий жиҳатдан фойдали бўлди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассисдан батафсил жавоб олди.

Андижон шаҳар адлия бўлими