Янгиликлар
Жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларга қонуний ечим топиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларга қонуний ечим топиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан жойларда сайёр қабулларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тасдиқланган графикга асосан жорий йилнинг 16 октябрь куни Сафоий маҳалла фуқаролар йиғинида карантин қоидаларига амал қилиб ҳамда ижтиомий масофани сақлаган ҳолда сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида ўндан ортиқ фуқароларнинг уй-жойга нисбатан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, васиятнома ва мерос, мулкий низолар, кўчмас мулкка нисбатан эгаликни белгилаш, фуқаролик паспортини олиш масалалари ҳамда суд амалиёти юзасидан мурожаатлари тингланиб, уларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 нафар фуқаронинг мурожаатлари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек учрашув давомида аҳоли орасида жиноятчиликни олдини олиш, шунингдек янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти тушнтириб ўтилди.
Учрашув доирасида аҳолига жиноятчиликни келтириб чиқаришда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти қай даражада шаклланганлиги, қонун билан таъқиқланган ҳар қандай қилмиш учун жазо муқаррарлигини ҳар бир фуқаро тўлиқ англаб етмаётганлиги ҳамда жамиятда ўрнатилган мавжуд тартиб қоидаларга риоя этмаслик асосий сабаб бўлаётганлиги тушунтириб ўтилди.
Андижон шаҳар адлия бўлими