Янгиликлар
ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА!
ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА!
Шаҳрихон туман адлия бўлими томонидан туман ташкилотлари маъсул ҳодимлари иштирокида «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун ҳамда Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (ПФ–5850-сон, 21.10.2019 й.) юзасидан тарғиоб тадбири ташкил қилинди.
Ўтказилган тадбир давомида 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинганлиги. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилганлиги. Департаментнинг асосий вазифаларидан бири давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини жорий этишдан иборатлиги тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари бўлим ҳодимлари иштрокида ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларга мавзуга доир тайёрланган буклетлар тарқатилди.
Шаҳрихон туман адлия бўлими