Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Марҳамат туман юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари амалий ёрдам кўрсатиб келмоқдалар.


Марҳамат туман юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари амалий ёрдам кўрсатиб келмоқдалар.



Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан Юникон мутахассислари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19-20 октябрь кунлари Марҳамат туманидаги барча 7 та Давлат ташкилотларига чиқилган ҳолда E-HUQUQSHUNOS электрон ҳужжат айланиш дастурига интеграция масаласи ҳамда ушбу дастур орқали ўзаро ишлаш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.

Ушбу тадбирлар давомида бириктирилган масъул ходимларига E-HUQUQSHUNOS электрон ҳужжат айланиш тизим билан ишлаш тартиби, буйруқлар, фармойишлар, бошқа турдаги юридик ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш бўйича амалий машғулотлар кўрсатилди.

Шунингдек, юникон мутахассислари билан ҳамкорликда тизим билан боғлиқ муаммолар жойида ҳал этиш чоралари кўрилиб, ҳамкорликда ишлайдиган Давлат ташкилотларининг камида 2 тадан ходимлари масъул этиб бириктирилиб, дастурга кириш логин ва пароллари тўлиқ шакллантирилди.