Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Тил - миллат кўзгуси!


Тил - миллат кўзгуси!

Булоқбоши туман адлия бўлими

Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун юзасидан тарғибот тадбири ташкил қилинди.


Булоқбоши туман адлия бўлими

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.

Шу муносабати билан Булоқбоши туманида жойлашган ҳарбий қисмда адлия бўлими, 2-мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуннинг аҳамияти, унинг ривожланиш тарихи ҳақида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот тадбирида ўтказилган тадбир давомида 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинганлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилганлиги, Департаментнинг асосий вазифаларидан бири давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини жорий этишдан иборатлиги тушунтириб ўтилди.



Булоқбоши туман адлия бўлими

Тарғибот тадбирида мактаб ўқтитувчилар ҳамда адлия ходими сўзга чиқиб харбий хизматчиларга давлат тили ҳақида тушунтиришлар берилди. Тадбир сўнггида ҳарбий хизматчиларга бадиий китоблар тарқатилди.



Булоқбоши туман адлия бўлими