Янгиликлар
Адлия тадбиркорга-мададкор, тадбиркор эса элга мададкор!
Адлия тадбиркорга-мададкор, тадбиркор эса элга мададкор!
Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан “Адлия - тадбиркорга дўст” лойиҳаси изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда. Қайд этиш жоизки, мазкур лойиҳа адлия органлари томонидан мунтазам равишда амалга оширилаётган бўлиб, унда янгича ёндашув асосида тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш тизими ҳамда мазкур соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида амалга ошириш режалаштирилган.
Жумладан, лойиҳа доирасида Булоқбоши туман адлия бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси ҳамкорлигида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркор “Найман мел” МЧЖ рахбарлари билан учрашилди.
Учрашув давомида МЧЖ раҳбариятининг муаммо ва таклифлари тингланди ҳамда тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратувчи янги қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатлари тушунтирилди.
Шу каби учрашувлар кўпроқ ва кенгроқ кўламда ташкил этилиши юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Булоқбоши туман адлия бўлими.