Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Марҳамат туман юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан Давлат органлари ва ташкилотлари ҳодимларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти ошириб борилмоқда.



Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан тасдиқларган чора-тадбир режалари асосида жойларга чиққан ҳолда меҳнат жамоаларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.


Ҳусусан, юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан тумандаги халқ таълими бўлими ва мактабгача таълим бўлими меҳнат жамоаларига ўз соҳаларига оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жумладан, “Таълим тўғрисида”ги
ЎРҚ-637-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 йилдаги “Алохида таълим эхтиёжлари бўлган болаларга таълим тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4860-сонли,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6108-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 646-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилди. 


Бундан ташқари тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлари, гендер тенглиги, аёллар бандлигини таъминлаш, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш юзасидан тўлиқ тушунчалар берилди.


Олиб борилган тахлиллар натижасига кўра тумандаги умумтаълим мактаблари ҳамда ташкилот корхоналарда манзилли ҳуқуқий тарғибот ишларини соҳага дахлдор бўлган мутахассисларини бевосита жалб қилган ҳолда мунтазам ўтказиб бориш юзасидан алохида режалар  белгиланди.


Шунингдек, тадбир сўнгида масъул ходимларга “Law.ijro.uz” электрон тизими орқали иш юритиш тартиби, ички ҳужжатлар билан ишлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Марказ раҳбари в.в.б Дониёр Мамиров