Янгиликлар
Балиқчида "Коррупция ва мен" мавзусида иншолар танлови ўтказилди...
Бугун, Балиқчи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқининг 2019 йил 14 октябрдаги қўшма қарори ижроси бўйича тумандаги мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг туман босқичи ўтказилди:
Танловга тумандаги барча умумтаълим муассасаларининг иқтидорли ҳисобланган 70 дан ортиқ юқори синф ўқувчилари жалб қилиниб, улар томонидан "Коррупция ва мен" мавзуси бўйича иншолар ёзилди:
Иншолар танлови натижасига кўра тумандаги 6-сонли ИДУМИ ўқувчиси Мухаммедова Сарвиноз, 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Тўлашева Зарина ва 40-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Муқумжонова Нозималар томонидан ёзилган иншолар ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланди, иқтидорли ўқувчилар муносиб тақдирландилар:
Танлов давомида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинди.