Янгиликлар
Тадбиркорлар учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан жойларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Бўстон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича “YERELEKTRON” ААТга масъул бўлган ташкилотларда семинар ўтказилди.
Жумладан, Бўстон туманидаги Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим ҳамда туман қурилиш бўлими ва бошқа ташкилотлардаги маъсул ходимлари иштирокида тадбиркорларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби, “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва жойлаштириши бўйича ўрганилиб, маъсулларга таклифлар берилди ҳамда аукционда иштирок этиш шартлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, маъсуллар томонидан хулосаларни тузиш, уларни “YERELEKTRON” ААТ тизимига жойлаш тартиби, муддатлари ва жавобгарлиги бўйича мазкур қарорнинг мазмун-мохияти ва ахамиятини тушунтирилди ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонларини олиш тартиби тўғрисида МФЙ раислари ва оммовий ахборот васиталарини кенг жалб қилган холда тарғибот тадбирларни ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
16 ноябрдаги 911-сонли "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда қонунчиликдаги янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бўстон туман адлия бўлими.