Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Давлат идоралари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда.


Давлат идоралари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда.

Бўстон туман адлия бўлими

Бўстон туман адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш юзасидан тасдиқланган режа-графикка асосан Бўстон туман Молия бўлими ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда бўлимнинг иш режа ижроси юзасидан туман Молия бўлими юридик хизмати фаолиятини ўрганиш натижаларини танқидий муҳокама қилиш юзасидан семинар ўтказилди.


Бўстон туман адлия бўлими

Семинар давомида иштирокчиларга дастлаб соҳа фаолиятига доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар таништириб ўтилди, шундан сўнг ходимларга мурожаатлар билан ишлаш, меҳнат муносабатларига оид ҳамда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.


Бўстон туман адлия бўлими

Молия бўлимида ўтказилган ўрганиш натижалари барча ходимларга эълон қилиниб, келгусида бу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ҳар бир давлат идораларида қонун усвтуворлигини таъминлашда юридик хизматларнинг роли ва аҳамияти юқори эканлиги амалиётда дуч келаётган мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг меҳнат муносабатлари, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда бошқа соҳа фаолиятига доир берилган саволларига жавоб олдилар ва керакли тавсиялар берилди.


Бўстон туман адлия бўлими
Шунингдек, иштирокчиларга Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган “Ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланма” тарқатилди ҳамда “huquqiy axborot” каналининг имкониятлари тушунтирилиб, ундан самарали фойдаланиш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва қонунчиликдаги янгиликларидан доимий хабардор бўлиб бориш мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Бўстон туман адлия бўлими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан барча давлат органлари ва ташкилот ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан семинарлар давом этмоқда.

Бўстон туман адлия бўлими