Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

ТАДБИРКОРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ.


Туман адлия бўлимига якка тартибдаги тадбиркор “Каримов Сирожиддин Сайфудинович” томонидан Хўжаобод туман ҳокимлиги “Ободонлаштириш бошқармаси” билан 2019 йил 15 октябрь куни 15-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлиги ҳамда мазкур шартнома шартларига асосан С.К ҳар бир донаси 12 000 сўмдан, 5 330 дона, умумий қиймати 63 960 000 сўмлик “Хризонтема” гулларини етказиб берганлиги, лекин “Ободонлаштириш бошқармаси” томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли ЯТТ С.Каримов Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати келиб тушди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5415-сон Фармонида туман адлия бўлимлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколати белгиланган.Шунга кўра туман адлия бўлими ҳодимлари томонидан ЯТТ С.Книнг мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида туман ободонлаштириш бошқармаси ЯТТ С.К билан олди-сотди шартномаси тузганлиги, лекин шартнома туман ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги боис, туман молия бўлими томонидан молиялаштирилмасдан қарздорлик юзага келганлик холати аниқланди.

Мазкур мурожаат юзасидан, бўлим томонидан С.Книнг манфаатини кўзлаб Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган лекин тўланмаган хақни ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

        Суд томонидан даъво ариза иш юритувига олиниб, тақдим этилган ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

        Суднинг 2020 йил 24 ноябрь санасидаги иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қаноатлантирилиб, Хўжаобод туман хокимлиги “Ободонлаштириш бошқармаси” хисобидан Якка тартибдаги тадбиркор “Каримов Сирожиддин Сайфудинович”фойдасига 43 930 000 сўм асосий қарз ундирилди.

Хўжаобод туман адлия бўлими