Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР ВА НАТИЖА


Асака туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирлигининг 2020 йил 10 октябрдаги 1-8/03-652/8-сонли кўрсатма хатига асосан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида Асака туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юрилиб аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиши давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи парранда боққан оилаларга рағбатлантирилиш пуллари берилмаганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарорида “Қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилади” деб кўрсатилган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Асака туманмаҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида мониторинг ўтказилганида Асака тумани Бахрин,Бирдамлик,Барака,Беруний,Камолот,Кужган,Марқаюз ва Озод МФЙларда яшовчи жами 122 та ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи парранда боққан оилалар мавжудлиги аниқланган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан Асака тумани ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига Асака туманида яшовчи жами 122 та ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи парранда боққан оилаларга жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилганлиги юзасидан мурожаат қилганида, хозирги кунга қадар парранда боққан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга рағбатлантирилиш пуллари тўланмаганлиги ҳамда мазкур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан хеч қандай ишлар амалга оширилмаганлиги маълум бўлди.

Ўз навбатида ушбу ҳолатлар, фуқароларни ҳақли эътирозига ва норозилигига сабаб бўлиб, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга нисбатан уларда салбий кайфият уйғонишига ҳамда уларнинг давлат органлари ва ташкилотларига бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Асака тумани ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига Асака туманида яшовчи жами 122 та ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи парранда боққан оилаларга жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилиши лозимлиги юзасидан тақдимнома киритилиши таъминланди.

Асака туман адлия бўлими!

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimi

Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/