Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Андижонда адлия кўмагида 245 нафар мактабгача таълим ташкилоти ходимларига 1 миллиард 500 миллион сўмга яқин қўшимча ҳақлари тўлаб берилди.


Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан Андижон шаҳар 46-сон иҳтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ ишчи ходимларининг пандемия даврида ойлик маошларига қўшимча ҳақ тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда Андижон шаҳар 46-ИМТТда ишлаётган 38 нафар ходимларнинг ойлик иш ҳақларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 апрелдан 1 октябрга қадар жами 205.989.753 сўм миқдорда лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоизлик қўшимча ҳақ асоссиз тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Вахоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорининг 3-бандида “2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли иҳтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли иҳтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.

Мурожаат асосида Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ижроси ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти Андижон шаҳридаги 31, 40, 50, 51-сон иҳтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ҳам таҳлил қилинганда, юқоридаги ташкилотларда ишловчи жами 207 нафар ишчи ходимларга 1.288.544.336 сўм қўшимча ҳақлар ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижасига кўра, Андижон шаҳар Мактабгача таълим бўлимига 2020 йил 20 ноябрь куни 11/252/1-3-сон билан киритилган тақдимномага асосан, 5 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи жами 245 нафар ходимларга 1.494.534.084 сўм қўшимча ҳақлари тўланиши, мансабдор шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

 

Андижон шаҳар адлия бўлими