Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Киритилган тақдимнома ижроси кенг муҳокама қилинди



Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни бир хилда қўллаш бўйича ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят бошқармаси ва Давлат кадастри агентлиги Андижон вилоят бошқармаларига киритилган тақдимнома ижроси муҳокама қилинди.


Хусусан, йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори талабларига риоя қилиниши ўрганилганлиги, ўрганишлар жараёнида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарарлар аниқланган бўлсада, ушбу зарарларни ундириш чораси кўрмаганлиги аниқланган ҳамда адлия бошқармаси томонидан тақдимномалар киритилган.


Ўтказилган йиғилишда тақдимномаларда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ҳар бир ҳолат муҳокама қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорини бир хилда қўллаш бўйича ходимларга тушунтиришлар берилди.


Тадбир савол-жавоб шаклида ўтказилиб, адлия бошқармаси ходимлари томонидан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси