Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия органлари ва муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Шундай мусобақалардан бири Адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 12 декабрь куни адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимилари ходимлари, Давлат хизматлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар жамоалари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақа қизғин курашларга бой бўлиб дастлабки ўйинда Туман адлия бўлимлари жамоаси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар жамоаси билан куч синашиб, пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи ўйинида адлия бошқармаси ва Давлат хизматлар агентлигининг ҳудудий бошқармаси жамоалари ўртасида ўтказилиб муросасиз кечган баҳсда Агентлик жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди.
Якунда
1-ўринни соҳиби ДХА ҳудудий бошқарма жамоаси,
2-ўринни туман (шаҳар) адлия бўлимлари жамоаси,
3-ўринни адлия бошқармаси жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб бўлган жамоаларга эсдалик совғалар топширилди.
Бошқарма томонидан ушбу ўтказилган мусобақа юзасидан тафсилотлар ОАВ орқали ёритилиши таъминланиб, вилоят телевидениеси мухбирларига адлия ходимлари томонидан интервьюлар берилди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси