Янгиликлар
Давлат идоралари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда.
Бўстон туман адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш юзасидан тасдиқланган режа-графикка асосан жорий йилнинг 18 декабрь куни, Бўстон туман Ички ишлар бўлими ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш юзасидан семинар ўтказилди.
Семинар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва соҳа фаолиятига доир бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти таништириб ўтилди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг мурожаатлар билан ишлаш, маъмурий амалиёт ҳамда бошқа соҳа фаолиятига доир кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоли масалалар бўйича саволларига жавоб олдилар ва керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган “Ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланма”, флаер ва буклетлар тарқатилди ҳамда “huquqiy axborot” каналининг имкониятлари тушунтирилиб, ундан самарали фойдаланиш, янги қабул қилинаётган қонунчиликдаги ўзгаришлар ва ҳуқуқий ахборот янгиликларидан доимий хабардор бўлиб бориш мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Бўстон туман адлия бўлими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан барча давлат органлари ва ташкилот ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан семинарлар давом этмоқда.
Бўстон туман адлия бўлими