Янгиликлар
Булоқбоши туман ИИБ ходимларига ҳуқуқий маслахат тадбирлари ўтказилди.
Туман адлия бўлими томонидан давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупцияни бартараф этиш ва унга қарши курашиш юзасидан Булоқбоши туман ИИБ ходимларига ҳуқуқий маслахат тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тарғибот тадбирида аввалида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги (янги таҳрирда) Қонуни бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ўтказилган ҳуқуқий маслахат тарғибот тадбирлари давомида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ва аҳолига жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида, муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 июньдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6013-сонли Фармони қабул қилинганлиги хамда мазкур Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ташкил этилганлиги маълум қилинди.
Шунингдек, тадбир катнашчиларига «Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар» мавзусида тадбирда Ички ишлар ходимларини тасвирга олиш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш борасидаги саволга ички ишлар органлари — давлат хизматчисилиги, Давлат хизматчисини хоҳлаган одам, хоҳлаган вақтда тасвирга олиши мумкин ва хоҳлаган платформага ушбу видеони қўйиши мумкинлиги, ходимларнинг ишига халақит бериш керак эмаслиги, Ички ишлар органлари ходимлари, Пост-патрул ва йўл-патрул хизмати ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда тасвирга олишингиз мумкинлигини маълум қилганлиги тушинтирилди.
Булоқбоши туман ИИБ ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда.
Булоқбоши туман адлия бўлими