Янгиликлар
Тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Бўстон туман адлия бўлими “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 17 декабрь куни Бўстон туман ҳокими Садбархон Мамитова билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Шунингдек, учрашув давомида юқоридаги Қарор билан Бўстон тумани Кўҳинур МФЙда 2 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилганлиги, ушбу саноат зонасида ўз иш фаолиятини бошлаган тадбирокрлик субъектларига берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб ишчи ўринларини яратиш, фаолияти давомида муаммолар юзага келганда ваколатли идораларга мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди.
Бундан ташқари тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари, тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, тадбиркорларнинг кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоли масалалар бўйича саволларига атрофлича жавоблар ва керакли тавсиялар берилди.
Бўстон туман адлия бўлими