Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Андижонда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашнинг самарали механизмини жорий қилиш бўйича семинар ташкил қилинди.


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси мазмун-моҳиятини бўлғуси ижрочиларга етказиш бўйича ҳудудларда кенг миқиёсда семинарлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Андижон вилоят ҳокимлиги мажлислар залида республика ишчи гуруҳи аъзолари: Олий Мажлис Сенати, Адлия вазирлиги, Бош Прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида юқоридаги Қарор лойиҳасига ва унинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Семинарда ишчи гуруҳи аъзолари ўзларининг маърузулари билан қатнашдилар.

Хусусан, Адлия вазирлиги вакили А.Мадаминов томонидан "Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши ва Ҳокимият институтларининг шаффофлигига оид мезонлар билан ишлаш" мавзусида маъруза ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, тадбирда қарор лойиҳасининг асосий мазмун-моҳиятига юзасидан фикрлар билдирилиб, унда асосан ҳуқуқий соҳадаги рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ устуворлигини таъминлашдаги масъулиятини ошириш механизмини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир якунида, қарор лойиҳаси юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, лойиҳага таклифлар шакллантирилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси