Янгиликлар
Булоқбошида тез ёрдам ходимларига қўшимча рағбатлантириш пуллари тўланмаган
Ҳукумат қарорига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида тиббиёт ходимларини янада рағбатлантириш кўзда тутилган эди. Жумладан,
врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;
ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;
ҳайдовчиларга — 1,0 миллион сўмдан қўшимча рағбатлантириш маблағлари тўланиши қайд этилган.
Бўлим иш юритувига тез ёрдам ходимларининг шикоят аризалари келиб тушди.
Мурожаат ўрганилганида, Республика худудида жорий йилнинг 10 июлидан 15 августига қадар бўлган даврда қўшимча карантин чекловлари жорий этилиб, кучайтирилган тартиб амалда бўлган бўлса-да, уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги 446-сон қарорида назарда тутилган қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилиб, тез тиббий ёрдам ходимларининг 173 нафарига 157 млн 788 минг 400 сўм рағбатлантириш пуллари тўлаб берилди.
Булоқбоши туман адлия бўлими