Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

2020 йилда Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан қандай ишлар амалга оширилди?


2021 йил 7 январь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Очиқ адлия» (“Open justice”) дастурига мувофиқ вилоят Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси биноси мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилди.

Карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилган анжуманда маҳаллий ОАВ вакиллари, блогер, журналистлар ҳамда Халқ депутатлар вилоят кенгаши доимий аъзолари жалб этилди.


Тадбирдан кўзланган асосий мақсад адлия бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2020 йил давомида қилинган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари, улар орқали кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш, шунингдек, уларни адлия органлари фаолияти тўғрисида хабардор қилиш уларнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишга қаратилган.

Шунингдек, тадбирда адлия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий 2021 йилда бошқарма олдида турган устувор вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўтказилган тадбирда бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Бозаров Отабек Шавкатжонович анжуман иштирокчиларига бошқарма томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза ўқиб эшиттирди.


Анжуман анча қизғин тарзда давом этиб, савол жавобларга бой бўлди. ОАВ вакиллар, блогер ва журналистлар томонидан берилган саволларига бошқарма масъул ходимлари томонидан жавоблар ва ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.



Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сенатор М.Ганиева иштирок этиб, келгусида адлия бошқармаси фаолиятидаги амалга ошириладиган ишларда Сенаторлар ва депутатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилишини таъкидлаб ўтди.


Бундан ташқари, тадбирда адлия бошқармаси адлия органлари ва муассасалари фаолиятига оид ахборотни тарқатиш бўйича ОАВ вакиллари ва блогерлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш масаласи келишиб олинди.

Андижон вилоят адлия адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими