Янгиликлар
Юридик марказ ходимлари ҳуқуқий тарғибот тадбирларида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрда «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 561-сон Қарори қабул қилинган бўлиб, унинг ижроси юзасидан ҳамда, давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини амалий жиҳатдан янада кенг ва тушунарлироқ тарғиб қилиш мақсадида Марҳамат тумани мактабгача таьлим бўлими ва унинг муассасаларида етакчи юрисконсультлар М.Б.Ахматохунов ва И.М.Кўчканбоевлар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирини ўтказишди.
Хусусан, ўтказилган тарғибот тадбири давомида тумандаги мактабгача таълим муассасалари мудиралари ва бошқа масъул ходимларига 2020 йил 15 декабрда қабул қилинган “Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш хақидаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирининг 199-сонли буйруғи ҳуқуқий жиҳатидан тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари, ушбу мактабгача таълим муассасаси томонидан қабул қилинадиган буйруқ, шартнома ҳамда бошқа тусдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш жараёнида марказ масъул ходими томонидан экспертизадан ўтказлиб хулоса олиниши кераклиги, агарда ушбу тартибга амал қилинмаса муассаса томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаслиги тушинтириб ўтилди.
Ушбу тадбир давомида мактабгача таълим муассасаси мудираларини қийнаб келаётган бир қанча фуқаролик ҳамда меҳнат ҳуқуқий муносабатларига оид саволларига марказ ходимлари томонидан қонунчилик талабларидан келиб чиқиб жавоб беришди. Хусусан, бу тадбир давомида кўпроқ ходимни ишга олиш, уларни ишдан бўшатиш, хомиладорлик ва туғиш таътилларини беришда асосан буйруқда нималарга эътибор бериш кераклиги юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Марказ етакчи юрисконсульти
И.М.Кўчканбоев