Янгиликлар
Конституция бўйича машғулот ўтказилди...
Балиқчи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2020 йил 26 ноябрда тасдиқланган “Аҳолининг турли қатламлари кундалик хаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали манзилли тарғибот қилиш ДАСТУРИ” ижроси амалга ошириб борилмоқда.
Ушбу Дастурнинг 1-банди ижроси доирасида адлия бўлими томонидан тумандаги 50-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи ходимлари иштирокида манзилли тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унда белгилаб берилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, давлат ва жамият билан боғлиқ жиҳатлари тушунтириб берилди:
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга давлатимизда янги қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда улар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий асосланган жавоблар берилди.
Манзилли тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Балиқчи туман адлия бўлими
14.01.2021 йил.