Янгиликлар
2020 йилнинг энг яхши адлия бўлими Андижон шаҳар адлия бўлими.
2020 йилнинг энг яхши адлия бўлими аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда адлия органлари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловлари ўтказилиб борилади.
Жорий йил 21—22 январь кунлари мазкур танловнинг республика босқичи Қашқадарё вилоятида ўтказилмоқда.
Бугун танловнинг биринчи кунида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича танлов ўтказилди. Андижон вилояти номидан Андижон шаҳар адлия бўлими ушбу танловда иштирок этди.
Танлов 4 шарт асосида ўтказилди.
Бунда адлия бўлимлари:
1-шартда туман адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича статистик маълумотлар асосида комиссия томонидан танловга қадар баҳоланди.
2-шартда адлия бўлимларининг ташаббускорлиги ва фаоллиги баҳоланди. Иштирокчилар томонидан амалга оширилган энг намунали ишларидан бири ёки соҳада мавжуд муаммонинг аниқ ечимига қаратилган асослантирилган таклифлар тақдим қилинди.
3-шартда танлов иштирокчиларига 10 тадан тест саволлари берилиб, комиссия томонидан баҳоланди.
4-шартда танлов иштирокчиларига комиссия аъзолари томонидан қўйилган ҳуқуқий муаммолар берилди. Иштирокчилар мазкур муаммоли вазиятларга қонуний асослантирилган ҳолда ечим топиб, жавоб бердилар.
Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Андижон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Озодбек Гофуровни ва ходимларини чин қалбдан табриклаб қолади.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими