Янгиликлар
Андижонда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабуллар ташкил қилинди.
Андижонда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабуллар ташкил қилинди.
"Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш республика комиссиясининг топшириқлари ижроси юзасидан жорий 23 январь куни Андижон вилоят, Балиқчи туманида туман адлия бўлими, фуқаролик, маъмурий, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судьялар иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, "Аёллар дафтари"га киритилган 50 дан ортиқ хотин-қизларга биргаликда ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Андижон вилоят судлари томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан бигаликда вилоятининг туман ва шаҳарларида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, барча судларда ҳар ҳафтанинг шанба куни – “Хотин қизларга ҳуқуқий ёрдам бериш куни” ташкил қилиб келинмоқда. Шундай тадбирладан бири жорий йил 23 январ куни Олтинкўл туманида ташкил қилиниб, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабулларда психологик қўллаб – қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга “Аёллар дафтари” асосида ишга жойлаштириш ҳамда ижтимоий ёрдам бериш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими