Янгиликлар
Балиқчида навбатдаги манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилди...
Балиқчида навбатдаги манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилди...
Балиқчи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2020 йил 26 ноябрда тасдиқланган “Аҳолининг турли қатламлари кундалик хаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали манзилли тарғибот қилиш ДАСТУРИ” ижро учун қабул қилинган.
Бугун, 2021 йилнинг 9 февраль куни юқоридаги Дастур ижроси доирасида адлия бўлими томонидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда меҳнат мигранти сифатида Россия давлатига кетишга тайёргарлик кўраётган 50 дан ортиқ фуқаролар иштирокида манзилли тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига давлат дастурлари доирасида қурилган кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш, шу жумладан ипотека кредитларини олиш ҳуқуқига эга бўлган талабгорларни саралаб олиш тартиби тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди: