Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Хабарингиз бор, Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан ҳам фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўказилиб келинмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул жорий йил 9 февраль куни Андижон туманининг чекка ҳудудидаги “Гулобод” МФЙда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Бозаров томонидан ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг деҳқон хўжалигини ташкил қилиш масаласида ер ажратиш, алимент ундириш, масжид очиш, моддий ёрдам олиш тартиби ва бошқа масалалар каби 25 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, шулардан 9 таси жойида мутасадди ташкилот масъул ходимлари хамкорлигида ижобий хал этилиб , 11 та мурожаат умумий иш юритувига олиниб, 5 та мурожаат юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мухтасар айтганда, бугун ҳеч бир мурожаат шунчаки қоғозларда қолиб кетмаяпти. Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.