Янгиликлар
Чет элда ишламоқчи бўлган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этилди.
Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 26 ноябрда тасдиқланган “Аҳолининг турли қатламлари кундалик хаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали манзилли тарғибот қилиш дастури” ижро учун қабул қилинган.
2021 йилнинг 9 февраль куни юқоридаги дастур ижроси доирасида адлия бўлими томонидан Булоқбоши тумани Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларини реентиграция қилиш инспектори C.Азимова, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази касбга ўқитиш мутахассиси К.Aбдуллаев билан ҳамкорликда туманнинг Қашқар МФЙ Каттатол кўчасида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида чет элда ишлаш истаги бўлган фуқароларга маслаҳатлар ташкил этилди.
Тадбир давомида, бўлажак меҳнат мигрантларига чет элда ишлаш қонун-қоидалари, чет элда ишлаш учун қандай кетиш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, патент олиш тартиби, ўз ҳуқуқлари бузилса кимга мурожаат қилишлари тартиби ва бошқа маслаҳатлар берилди.
Тадбир якунида меҳнат мигранти сифатида чет элга кетишга тайёргарлик кўраётган фуқароларга бўлим томонидан ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томинидан тайёрланган қўлланмалар тарқатилди.
Булоқбоши туман адлия бўлими