Янгиликлар
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бўстон туман адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш дастури ижро доирасида туман мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.
Ўтказилган мазкур семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Шунингдек, ходимларга Адлия вазирлигининг “huquqiy axborot” каналининг имкониятлари тушунтирилиб, ундан самарали фойдаланиш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва қонунчиликдаги янгиликларидан доимий хабардор бўлиб бориш мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилди ва барча ходимларни мазкур телграм каналига улатиш чоралари кўрилди.
Бўлим томонидан меҳнат жамоаларида манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.
Бўстон туман адлия бўлими