Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

X-SUD электрон ҳамкорлик тизими орқали даъво аризалар киритилди.



Марҳамат туман адлия бўлими томонидан “Гулистон” МФЙ ҳудудида ташкил этилган сайёр қабул натижаларига кўра ушбу ҳудуддаги “Агросервис МТП” да ишловчи 17 нафар фуқаролар мурожаат қилиб, 3 ойдан буён ўз иш ҳақларини ололмаётганлиги ҳақидаги мурожаатлари келиб тушган.

Ушбу меҳнат жамоаларининг мурожаатлари ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам “Агросервис МТП” нинг 17 нафар ишчи ҳодимларидан 06.02.2021 йил ҳолатига 72.561.900 сўм иш ҳақидан қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.

Мазкур аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154, 161-моддалари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, иш ҳақларини жавобгар ҳисобидан ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига аризалар киритилиб, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.