Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“Адлия тадбиркорга дўст лойихаси-амалда”



“Тадбиркор фойдасига 838.335.985 сўм ҳақдорлиги ундириб берилди”

Лойиха доирасида Марҳамат туман адлия бўлими томонидан жойларда олиб борилган сайёр учрашувлар ва қабуллар жараёнида туманда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъекти “Марҳамат-112” Масъулияти чекланган жамияти раҳбари И.Ортиқов ариза билан мурожаат қилиб, “Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га шартнома асосида янги 2-қаватли маъмурий бино қурилиш ишларини амалга оширган бўлсада, бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаётганлиги, бунинг натижасида тадбиркорлик субъекти молиявий зарар кўриб, 55 нафар ишчи ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб бераолмаётганлигини баён қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан хам “Андижон вилоят ҲЭТК” томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Фуқаролик кодекси талабларига амал қилмаганлиги ва “Марҳамат-112” МЧЖ ўртасидаги шартнома талаблари бузилган ҳолда “Андижон вилоят ҲЭТК” томонидан 838.335.985 сўм қарздорлик тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан Марҳамат туман Адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг

32-моддаси, Фуқаролик кодексининг 234, 242, 666-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси талаблари асосида жавобгар жойлашган ҳудуд асосида Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Узоқ ва мураккаб музокалар асосида бўлиб ўтган суд жараёни натижасига кўра тадбиркорлик субъекти фойдасига 838.335.985 сўм асосий қарз ва 17.226.719 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 4-1701-2102-79-сонли Ҳал қилув қарори чиқарилиб, тадбиркор манфаати ҳимоя қилинди.