Янгиликлар
АНДИЖОНДА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАРИ ИЖРОСИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.
Семинарни вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов очиб бериб, янги ижро тизими зарурати ва мақсади ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда семинар қатнашчилари ўзларининг маърузалари билан қатнашдилар.
Хусусан, Адлия вазири ўринбосари А.Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармони мазмун-моҳияти ва жорий этилган янги тизимнинг алоҳида жиҳатлари ҳақида маъруза ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқларини расмийлаштириш, уларнинг ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ва Норма ижодкорлиги, ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларини тарғиб этишда юридик хизматларнинг устувор вазифалари бўйича маърузалар тингланди.
Тадбир якунида, янги ижро тизими юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, тадбир иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.