Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар.



 


Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.

Бугун Андижон вилоят адлия бошқармасида "8-март - Халқаро хотин-қизлар байрами" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Дадажонов Абдумуталиб Каримович Адлия тизимда фаолият юритувчи аёл ходимларга ўзининг табрик сўзини йўллаб, уларга эсдалик совғаларни топширди.

Азиз ва қадрли опа-сингиллар! Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин. Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлинг!

Ҳурмат билан Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси.