Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи юридик хизмат ходимлари ва Тошкент давлат юридик университети битирувчи талабалари билан учрашув ўтказди



Жорий йилнинг 10 март куни Андижон вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари, вазирлик тизимида ишлаш нияти бўлган меҳнат жамоалари вакиллари ҳамда вилоят ҳудудида амалиёт ўтаётган Тошкент давлат юридик университети битирувчи талабалари билан кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида учрашув ўтказилиб, Адлия вазирлиги фаолияти, тизимда ишлашнинг афзаллик томонлари ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар бўйича батафсил маълумотлар берилиб, иштирокчиларга флаер ва буклетлар тақдим қилинди.

Тадбирда давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти, уларнинг очилишидан кўзланган мақсад ҳамда уларнинг асосий вазифалари, марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.


Бундан ташқари, вазирлик тизимида HR-менежмент тизими, яъни, ишга қабул қилишда очиқ танлов ўтказиш жараёни, кадрларни жой-жойига қўйиш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчилари эътиборига етказилди.


Тадбир сўнгида масъул ходимлар томонидан тадбир иштирокчиларининг қизиқтирган масалалар бўйича саволларига тушунтиришлар бериб ўтилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси