Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Андижонда Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тизимда фаолият юритаётган ходимларга яратилган шароитлар ўрганилмоқда


Адлия органлари ва муассасаларида муносиб кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни муносиб рағбатлантириб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Адлия органи ходими Марказий аппаратда ёки республикамизнинг узоқ туман (шаҳар) адлия бўлимида фаолият юритишидан қатъий назар уларга меҳнат қилишлари учун тенг имконият ва шароитлар яратилганлиги асосий мақсад ҳисобланади.


Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9-10 март кунлари Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи Ш. Қўчқаров Андижон вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги тизими ва юридик техникумлари ходимлари билан учрашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда тизимда мавжуд бўлган муаммоли ҳолатлар юзасидан ходимлар билан мулоқот қилиб, уларнинг тегишли таклиф ва мулоҳазаларини эшитди.

Шу билан бирга, вазирлик тизимида касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши курашиш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш мақсадида адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмалари ходимлари билан манзилли дўстона суҳбат ўтказилди.

Бундан ташқари, давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари, вазирлик тизимида ишлаш нияти бўлган меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган малакали мутахассислар ҳамда Андижон вилояти ҳудудида амалиёт ўтаётган Тошкент давлат юридик университет битирувчи талабалари билан ҳам учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирларда иштирокчиларга Адлия вазирлиги фаолияти ва вазирлик тизимига ишга кириш тартиби ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси