Янгиликлар
12
Андижонда вилоят адлия бошқармаси, Ҳарбий прокуратура ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўқув семинари ташкил қилинди.
Жорий йил 5 март куни вилоят адлия бошқармаси, Ҳарбий прокуратура ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ҳарбий қисм ва муассасаларнинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахслари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-675-сон Қонун мазмун моҳияти ва ахамияти юзасидан ўқув семинари ташкил қилинди.
Тадбирда иштирокчиларга юқоридаги Қонуннинг мазмун моҳияти, Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчалар, хусусан, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув, айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари жорий қилинганлиги, жиноят ишида ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар кенгайтирилганлиги хақида хуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидаларини бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш борасида батафсил маълумотлар берилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни хайдовчи томонидан тезкор аниқлаш учун аниқ тавсиялар берилди.
Машғулотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Андижон вилоят адлия бошқармаси