Янгиликлар
“Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркор билан учрашув ўтказилди.
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган ишларнинг салмоғи тобора ортиб бормоқда.
Ана шу мақсадда Адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий этилган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида энг аввало тадбиркорлар билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларга ҳуқуқий масалалар юзасидан ёрдам бериш, тадбиркорликка оид амалдаги ва янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказиш ҳамда уларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 11 март куни Бўстон туман адлия бўлими томонидан туманда фаолият юритиб келаётган “Evro Ekfin” МЧЖ масъул ходимлари билан учрашув ўтказилди. Мазкур корхона фаолияти асосан наслли қорамолларни парваришлаш, кўпайтириш ва аҳоли истеъмоли учун сут маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобланади. Ҳозирда корхонада 2500 дан ортиқ Германия давлатидан келтирилган Голштейн зотли қорамоллар парвариш қилиб келинмоқда. Мутахассисларнинг берган маълумотига кўра ҳозирда ушбу наслли қорамолларнинг ҳар бири ўртача 20 литрдан сут беради.
Ташриф давомида тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПҚ–4576-сон “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, келгусидаги фаолиятида ҳар қандай ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат олиш бўйича туман адлия бўлимига мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Ушбу амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад мамлакатимизда тадбирколик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
Бўстон туман адлия бўлими