Андижон вилоят адлия бошқармаси
Янгиликлар
Андижонда Адлия ходимлари умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол қатнашдилар
Мамлакатимизда анъанага айланган ҳар йилги баҳор ойларининг илк кунларида Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида бугун 13 март куни Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ҳукуматнинг тегишли ҳужжатига асосан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Ҳашар кунларида одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳамда аҳоли тураржойларини обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш, ҳудудлар санитария ҳолатини яхшилаш ишлари умумхалқ ҳаракати даражасига кўтарилади.
Ҳозирги пайтда ҳашарни юқори савияда ўтказиш мақсадида барча давлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан пухта ҳозирлик кўрилиб юқори даражада ўтказилмоқда.
Хусусан, Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмоқдалар. Айни пайтда ходимлар томонидан ҳудудларини тозалаш, дарахтларни оҳаклаш, турфа хил дарахтлар ҳамда гул кўчатлари ўтқазиш, иш жойларни тартибга келтириш ва бошқа шу каби ишлари бажарилмоқда.